Суд  Петербург метросида теракт уюштириш иши бўйича асосий айбланувчи Аброр Азимовни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди.

16:57 10 Декабрь 2019 Дунё
316 0

Sputnik

Иккинчи ғарбий округ ҳарбий суди Азимовни террорчилар уюшмасида иштирок этиш ва танишларини унга жалб этиш, теракт уюштириш, ноқонуний қурол айланмаси ҳамда портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишда айбдор деб топган.

Бошқа айбланувчилар 19 йилдан 28 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. 

2017 йил 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлди. Фожиада 16 киши, жумладан, худкуш террорчи Акбаржон Жалилов қурбон бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?