Суд хатоларининг олдини олиш мақсадида судьялар ёшини ўттиз беш ёшгача ошириш назарда тутилмоқда

14:18 24 Август 2019 Сиёсат
400 0

Мунисхон Каримова- “Xalq soʻzi”-Online. Ялпи мажлисда “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди.У билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Адвокатура тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, жами 12 та ва битта кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунига Кенгаш томонидан туман, шаҳар, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масалаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилигисиз мустақил кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартиш киритиляпти.

Ўз навбатида судьяларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, судьялар корпусини шакллантириш масаласида шаффофлик ва номзоднинг шахси ҳақида ишончли маълумотларни йиғишга ёрдам берадиган қўшимча механизмлар киритилмоқда.

Суд хатоларининг олдини олиш, судьялар корпусини етарли ҳаётий тажрибага эга юқори малакали юристлар орасидан шакллантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги ва “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига судьялар ёшини ўттиз беш ёшгача оширишни назарда тутиш белгиланмоқда.

Маълумки, “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлаш Адлия вазирлиги ваколати ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида назарда тутилган қарорига асосан Адвокатлик гувоҳномалари беришни оптималлаштириш, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш мақсадида адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартибини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаш нормалари киритилмоқда.

Қонун билан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими бекор қилиниши ва жамоат тартибини сақлаш бўйича профилактика (катта) инспектори ёрдамчиси лавозими жорий этилиши муносабати билан тегишли қонунларга ҳам тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонунга биноан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари ўрнига ташкил этилган профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгилаб берилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019