“Стоп трафик” тезкор профилактик тадбирлар самара беряптими?

18:16 11 Декабрь 2018 Сиёсат
325 0

Бугун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ҳамраислигида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазирлик соҳавий хизмат раҳбарларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясига вазирнинг биринчи ўринбосари генерал-майор Д. Назармуҳамедов раҳбарлик қилди.

Йиғилиш кун тартибида бугунги куннинг долзарб масалалари, жумладан, трансчегаравий жиноятлар, терроризм ва экстремизм, наркотрафик, ноқонуний миграция, одам савдоси каби жиноятларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик чоралари, ушбу соҳаларда чегара ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда касбий ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Олдинги учрашувда келишилган масалалар, шунингдек, 2017-2018 йилларда вазирликлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протоколни амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий кўриб чиқдилар.

Маълумотларга кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлари томонидан эришилган келишувга асосан, шу йилнинг 22-26 ноябрь кунлари бир вақтнинг ўзида ушбу давлатларда “Стоп трафик” тезкор профилактик тадбирлари ўтказилган.

Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида 24 та жиноят аниқланган бўлса, Қозоғистон Республикасида ўтказилган рейдда Ўзбекистон Республикаси томонидан одам савдоси жинояти учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинган. Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтиш имкони бўлмаган 10 нафар фуқароларимиз аниқланиб, уларни Ватанга қайтариш чоралари кўрилган.

Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган тадбир натижасида 8 нафар қиз фоҳишалик билан шуғулланаётгани, улардан 4 нафари ўзбекистонлик эканлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

Йиғилишда ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги, истиқболли вазифа ва йўналишлари белгилаб олиниб, томонлар интенсив ҳамкорликни давом эттириш ҳамда унга кўпроқ амалий салоҳият беришга келишиб олдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019