ССВ тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

18:20 20 Декабрь 2018 Жамият
613 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Ботир Даминов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори лавозимини сақлаган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. Унга юқори малакали ва сифатли, халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган технологик моддий ва илмий базани, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш, ихтисослик бўйича касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва уларни даволаш, жумладан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиётини янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар юкланди.

Шунингдек, соҳа бўйича етук кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг хорижий етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникаларида малака оширишларни ташкил этиш, илғор усул ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Шу ўринда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида қурилиш ва таъмирлаш ишларига 7 миллиард сўм, тиббиёт ва диагностика ускуналари, жумладан, юқори технологик ускуналар билан жиҳозлашга эса 2 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019