ССВ тизими ходимларидан 324 нафарининг ҳуқуқи бузилган

11:39 27 Декабрь 2018 Жамият
659 0

Иллюстратив фото

Республикамизда соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимлари йиғиндисидан иборат яхлит тизими амал қилади ва уларда минглаб шифокорлар, тиббиёт ходимлари меҳнат қилиб келмоқда.

Хўш, шифокорларимиз истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини қанчалик биладилар? Уларнинг бу борадаги ҳуқуқлари ҳимояси қандай ҳолатда? Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бу борада ўрганишлар олиб борди. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2018 йилнинг 9 ойи давомида соғлиқни сақлаш тизими ходимларидан 324 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилиши натижасида 531 млн. 258 минг сўмдан ошиқроқ маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Мурожаатлар таҳлили бугунги кун тиббиёт ходимининг истеъмол маданияти бошқа соҳа вакилларига нисбатан анча юқори экани кўрсатмоқда.

Яна рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида соғлиқни сақлаш тизими ходимларидан келган 10 та мурожаат ўрганилиб, улар фойдасига 30 млн. 106 минг 710 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Масалан, Амударё туманида яшовчи шифокор Холжон Якубованинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига газ таъминоти корхонаси фаолиятидан норози бўлиб ёзган аризаси тегишли тартибда ўрганилиб, корхона томонидан қўйилган 3 млн. 395 минг сўм нореал қарздорлик бартараф этилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида бундай мурожаатлар 17 тани ташкил этган ва истеъмолчилар фойдасига 16 млн. 376 минг 845 сўм қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. 

Ғузорлик Норменгли Муҳаммадиев ҳам тиббиёт ходими. Унинг Ғузор туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига газ таъминоти корхонаси ортиқча тўлов ҳисоблагани ҳақидаги аризаси мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилиб, 1 млн. 266 минг сўмлик ортиқча тўлов унинг ўзига қайтарилган.

Тошкент шаҳри бўйича тиббиёт ходимларидан келган мурожаатлардан бирига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Олмазор туманидаги Марказий поликлиника бош шифокори ўринбосари А. Асланов “Пойтахт” автосалонига “Ласетти” русумли автомашина харид қилиш учун 123 млн. сўм тўлаган. Бироқ белгиланган муддат ўтиб кетганига қарамай, автосалон шартнома шартларини бажармай келган. Бундан норози бўлган А. Асланов федерациянинг ҳудудий органига ариза билан мурожаат қилади. Федерация ходимлари томонидан шифокорнинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, истеъмолчининг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган. Автосалон томонидан унга қисқа муддат ичида тегишли русумдаги автомобиль етказиб берилган.

Соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган улкан ўзгаришлар гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бундан кейин ҳам тиббиёт ходимларининг ҳуқуқлари ҳимоясига жиддий эътибор қаратиб, ислоҳотлар жараёнига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019