ССВ статистикаси: Аҳволи оғир беморлар сони мингга яқинлашди, вафот этганлар ҳақида тўлиқ маълумот очиқланмаяпти

23:46 23 Сентябр 2020 Жамият
280 0

Шу йилнинг 23 сентябрь куни мамлакатимизда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, вазирлик бераётган статистикада эндиликда коронавирусдан вафот этганлар сонини қайд этмаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?