Спортчилар рационал овқатланишининг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

10:57 05 Апрель 2019 Спорт
660 0

Яқинда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кўмагида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт шифокорлари ассоциацияси билан ҳамкорликда “Спортчилар тўғри овқатланишининг долзарб муаммолари” номли халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур форум Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорни ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати мураббийлари, спорт федерациялари вакиллари, соҳада фаолият юритаётган шифокорлар, спорт тиббиёти мутахассислари иштирок этдилар.

Конференция спорт турларини ҳисобга олган ҳолда спортчиларни овқатланиш тизимини йўлга қўйиш ва ушбу тизимни самарали амалга ошириш бўйича зарур таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш, ўзаро фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирни Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари А. Садиков очиб берди.

Тошкент тиббиёт академияси профессори Г. Шайхова, диетолог, тиббиёт фанлар номзоди И. Отажонов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университети доценти Н.Светличная, “SIBERIAN WELLNESS” кампанияси вакили Ю.Турсин, диетолог, тиббиёт фанлари номзоди И.Отажонов сўзга чиқди.

Конференцияда спортчиларнинг рационал овқатланиш, табиий оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан чоп этилган 9 та методик қўлланма анжуман қатнашчилари, жумладан, Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати мураббийлари ҳамда спорт федерациялари ходимларига тарқатилди.

Тадбир якунида келгусидаги режалар тузилди ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари келишиб олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019