Спортчиларимизнинг муносиб совғаси

10:16 01 Сентябр 2019 Спорт
583 0

Жорий йилнинг 24-30 август кунлари Болгариянинг Пловдив шаҳрида Таэквондонинг ITF йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасида XXI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада дунёнинг 96 та давлатидан 2640 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.

Кучли беллашувлардан сўнг Ўзбекистон Таеквондо (ИТФ) миллий ассоциацияси терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди:

Отажанов Шохрух (64 кг вазнда) – 2-ўрин;

Худойбердиев Валижон (52 кг вазнда) – 3-ўрин;

Саидов Беҳруз (85 кг вазнда) – 3-ўрин.

1 сентябрь куни терма жамоамиз аъзолари Ўзбекистонга қайтиб келишлари кутилмоқда.

Ассоциация раҳбари
Лазиз Хасанов

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?