Спортчиларимиз Олимпиада ўйинларига нечта лицензияни қўлга киритишди?

17:46 14 Май 2018 Спорт
571 0

Пойтахтимизда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига ҳам лицензиялар ўйналди. Тўрт кун давом этган беллашувлар якунига кўра тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи юнон-рум курашида Асилбек Нематов (-60кг), аёллар курашида Шоҳида Аҳмедова (-49кг) ва Светлана Оқназарова (-73кг), эркин курашчиларимиз ичида эса Умиджон Жалолов (-48кг) Аргентина йўлланмасига эга бўлишди.

Шу тариқа III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар сони 19 тага етди — спорт курашлари – 4та, оғир атлетика – 3 та, байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та, академик эшкак эшиш – 2 та, спорт гимнастикаси – 2 та, спорт акробатикаси – 1 та, бадиий гимнастика – 1 та, от спорти (конкур) – 1 та, таэквондо ВТФ – 1 та ва бокс – 1 та.

Маълумот учун ушбу 19 та лицензия 21 нафар спортчи томонидан қўлга киритилган. Нега деганда, академик эшкак эшиш ва спорт акробатикасида 2 кишилик жуфтликка биттадан лицензия берилган. 
III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари 6 — 18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019