Спортчиларимиз медаллари сонини 31 тага етказди

10:05 28 Август 2018 Спорт
438 0

Кеча, 27 август куни Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар учта медаль қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот ахборот хизмати хабар берди.

Карате бўйича -50 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бабаева мусобақа давомида Филиппин, БАА ҳамда Таиланд вакилларини мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Ҳал қилувчи жангда эса Хитой Тайпейи спортчиси Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва якунда кумуш медальга сазовор бўлди.

Бадиий гимнастиканинг жамоавий баҳсларида иштирок этган қизларимиз (Сабина Ташкенбаева, Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асал Икромова) умумий ҳисобда 155,3 балл тўплаб, иккинчи натижани қайд этишди ва якунда кумуш медальни делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Оғир атлетикада +105 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Джангабаев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда эса 252 кг. тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 455 кг. натижа кўрсатган ҳамюртимиз якунда бронза медальи эгасига айланди.

Осиё ўйинларининг тўққизинчи куни якунларига кўра, терма жамоамиз спортчилари 31 та медальни қўлга киритишган. Ҳамюртларимиз айни пайтда 6та олтин, 13 та кумуш ва 12 та бронза медальларига эга чиққанлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар