Спортчи ёшлар қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни байрамга айлантиришди

18:50 19 Март 2019 Жамият
999 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” мавзусида фестиваль бўлиб ўтди.

Унда вилоятлар тарихи, урф-одатини акс эттирувчи кўргазмали чиқишлар, миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди. Миллий таомлар билан дастурхон безатилди. Байрам тадбирида театр ва кино актёрлари, таниқли спортчиларнинг иштироки даврага файз бағишлади.

Фестиваль сўнггида барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар муносиб тақдирланди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?