Спортчи билан боғлиқ нохуш ҳолатлар рўй берса, уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензияси олиб қўйилади

14:08 14 Август 2018 Спорт
556 0
Архив фото

13 август куни Миллий олимпия қўмитасида профилактик йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Профилактика тадбирида спортчиларни тўғри йўналишда тарбиялаш, уларнинг турли қинғир йўлларга кириб кетишини олдини олиш, бу борада спорт федерациялари ва мураббийлар масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Спортчида юзага келадиган нохуш ҳолатлар учун федерациялар ва мураббийлар масъул эканлиги, бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги айтилди. Бордию, келажакда спортчи билан боғлиқ нохуш ҳолатлар рўй берадиган бўлса, уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензиясини олиб қўйиш жазоси ҳам қўлланилиши бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида шунингдек, спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги, уларга мураббийлик билан шуғулланиш имкониятини яратиб, келажакда янгидан-янги чемпионларни тарбиялаш лозимлиги айтилди.

Йиғилиш якунида тажрибали мураббийлар спортчиларни назоратсиз қолдириш, маънавий қолоқликда тарбиялаш ёмон ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида турли воқеаларни гапириб беришди. Рўй бериши мумкин бўлган ёқимсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар