Спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

17:19 30 Май 2018 Спорт
843 0
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги Қарорига биноан Шарифжон Фузаилович Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Вазирликнинг "Халқ сўзи"га маълум қилишича, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов раҳбарлигида ўтган йиғилишда Шарифжон Мўминжонов вазирлик жамоасига таништирилган.

Янги вазир ўринбосари ўзига билдирилган ишонч учун давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик изҳор қилиб, ватанимиз равнақи, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўлида бор куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ишга солишга ваъда берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019