Спорт иншоотларининг қурилишини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилди

17:10 13 Ноябрь 2018 Спорт
428 0

Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги томонидан республикамиздаги барча спорт иншоотлари ҳақидаги ишончли маълумотлар жамланган онлайн тизим яратилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 20 сентябр куни Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда соҳанинг олдида турган вазифа ва муаммолар тўғрисида тўхталиб ўтилиб, спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш вазифалари белгиланган эди.

Шунга мувофиқ, бугунги кунда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жадал татбиқ этилмоқда ҳамда бу борада вазирликнинг stat.sport.uz домени остида ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу тизим орқали айни вақтда Республикамиз ҳудудларида қурилиш-таъмирлашда объектнинг шартнома қиймати, молиялаштирилган маблағлари, бажарилган ишлар хажми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ҳар бир амалга оширилган ишлар юзасидан фотосуратлар ҳамда изоҳларни онлайн кузатиб бориш имкониятидан фойдаланиш мумкин.

Шу билан бирга ушбу тизим орқали Республика инвестиция дастури ҳамда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларнинг кунлик мониторинги;

Республикада фаолият кўрсатаётган барча спорт иншоотлари ва муассасалари ҳақида маълумот;

- Республикада фаолият юритаётган тренерлар, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг (инструктор) сифат таркиби мониторинги ва таҳлили ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.

(https://stat.sport.uz) мониторинг тизими вилоят ва туманлардаги ишларнинг боришини кузатиш, таъмир ва қурилиш ишлари рeжаларининг бажарилиши бўйича ҳудудлар рeйтингини тузишга имкон яратади.

Спорт иншоотларининг қурилиш-таъмирланишида ҳар бир амалга оширилган ишлари юзасидан фотосуратлар ҳамда изоҳлар жойлаштириб борилиши бу борада амалга оширилаётган ишларнинг нечоғлик шаффофлиги ва натижадорлигини беради.

Шунингдек, келажакда мазкур ахборот тизимини янада бойитиш мақсадида оммавий спорт тадбирлари, халқаро мусобақалар ва турнирлар, жаҳон ва Осиё чемпионатларини ўтказиш режалари ҳамда уларнинг таҳлилий натижалари тўғрисидаги қизиқарли маълумотларни жойлаб бориш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019