“Spark” соҳиблари маълум бўлди

10:48 24 Июнь 2019 Жамият
427 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2019“ кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари маълум бўлди.

Қайд этиш жоизки, тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳунармандларнинг ўзига хос маҳорат майдони ва ютуқлари намойишига айланган мазкур танлов соҳа вакилларини рағбатлантириш баробарида, уларни янги-янги марралар сари ундаши билан алоҳида аҳамият касб этади. Бинобарин, унга бўлган қизиқиш тобора ортиб, унинг туман ва шаҳар босқичларида 6700 дан зиёд ишбилармон иштирок этгани, республика босқичида эса 69 нафар тадбиркорлик субъекти раҳбарлари, фермер ҳамда ҳунарманд ғолиблик учун синашгани шундан далолат беради.

Шундай қилиб галдаги танловда “Саноат соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори“ йўналишида Наманган вилоятидаги “Nafis tex group” МЧЖ раҳбари А. Эшанов, “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори“ йўналишида Қашқадарё вилоятидаги “Sitora imkon plus” НТМ раҳбари Н. Саломова, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори“ йўналишида Навоий вилоятидаги “Export fish product”МЧЖ раҳбари О. Саидов, “Йилнинг энг яхши фермери“ йўналишида Сурхондарё вилоятидаги “Меҳнат фаровон ҳаёт“ фермер хўжалиги раҳбари А. Норбоев ғолибликни қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди“ номинациясида биринчи ўринга эса икки нафар ҳунарманд бухоролик Д. Тошев ҳамда Тошкент вилоятилик Ш. Юсупов муносиб кўрилди.

Ғолиблар Президент соврини - “Chevrolet Spark” автомобили, махсус диплом ва медаль билан тақдирланди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019