Spark электромобилга айлантирилади

12:28 30 Июль 2018 Жамият
1026 0
Фото: 3DNews

GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилаётган Spark автомобилига электр двигатель ўрнатилади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Унга кўра, тез орада Spark автомобилини электромобилга айлантириш ишлари бошланади. Сентябрь ойида Spark‘нинг электромобиль кўринишидаги талқини тақдимоти бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Аммо ҳозирча унинг аҳоли учун қайси муддатда етказиб берилиши аниқ эмас.

“Электромобиллар нархи қиммат. Унинг ишлаб чиқариш имконияти компанияга боғлиқ. Шу боисдан ҳозирча, айнан қачон электромобилларни аҳолига етказиб бериш муддатини аниқ айта олмаймиз”, деган йиғилиш иштирокчиларидан бири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар