Сўз — форум иштирокчиларига

21:51 22 Август 2019 Жамият
133 0

Муҳаммад Назрул ИСЛАМХАН, Бангладеш Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим соҳаси бўйича котиби:

— Форумда Бангладеш учун фойдали бўлган имкониятлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлдим. Масалан, бу ерда етиштириладиган мевалар ранг-баранглиги ва мазалилиги билан юртимиз истеъмолчиларига жуда манзур келади, деган умиддамиз. Қолаверса, нархлари ҳам маъқул даражада.

Бизнинг мамлакатимиз меванинг катта қисмини Жанубий Америкадан импорт қилади ва йўлнинг узоқлиги ҳамда бошқа омиллар туфайли улар юртимизга қиммат нархда етиб келади. Ўзбекистон эса бизга яқин. Муҳими, маҳсулотларингиз сархил ва сифатли. Ана шу жиҳатларни эътиборга олиб, бу тадбирдан сўнг давлатимиз раҳбариятига юртингиздан боғдорчилик ва полиз маҳсулотларини импорт қилиш бўйича таклифларимизни етказишга қарор қилдик.

Яна бир жиҳат, бошқа вилоятлар сингари Сирдарёда ҳам туризм, хусусан, экотуризм учунтабиий имкониятлар мавжуд экан. Албатта, бу борада ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдормиз.

Влад КИРЕЕВ, Италиянинг “Advice&Consultinq” компанияси менежери:

— Биз ушбу бизнес майдончасида комплекс агрономия хизматларимиз билан қатнашдик. Булар ердаги сизот сувни қочиришдан то маҳсулотларни саралаш, сақлашгача бўлган барча жараённи ўз ичига олади. Яна Италияда яратилган ва Ўзбекистон шароитига мослаштирилган, мўл ҳосил берадиган юқори навли мевали дарахт кўчатларини ҳам тақдим қилдик. Ҳозирги кундаНаманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида хизматимиздан фойдаланиб, катта натижаларга эришаётган ҳамкорларимиз кўп.

Форумда ҳам бир неча сирдарёлик ишбилармонлар хизматларимизга қизиқиш билдирди. Хусусан, замонавий саралаш технологияси мажмуаси кўпчиликнинг эътиборини тортди. Шунингдек, маҳсулот экспортида муҳим аҳамиятга эга бўлган совитиш тизимимизга эътибор қаратилди. Натижада янги ҳамкорлар билан келишув меморандумлари имзолашга эришдик.

Чу Йон ЙАО, Хитой Халқ Республикаси “Stecol Corpordtion” компаниясининг Марказий Осиё дирекцияси бош директори:

— Мана, йигирма йилдирки, Ўзбекистонда фаолият юритиб келяпмиз. Хусусан, Қорақалпоғистонда, Фарғона ва Тошкент вилоятида бир неча лойиҳаларни амалга оширдик. Айни чоғда Сирдарё вилоятида ҳам муқобил энергия ресурсларини ўрганяпмиз. Бугунги форумlf бу ҳақда кўп маълумот олдик. Компаниямиз лойиҳалашдан то ишга тушириш жараёнигача бўлган барча босқични ўзи бажаради. Биз таклиф қилаётган лойиҳалар ҳар жиҳатдан тежамкор ва юқори самарадорлиги билан эътиборга тушди.

Анжуман давомида юртингизнинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортиб бораётганлигига гувоҳ бўлдик. Халқингизда юксак тараққиёт сари ғайрат-шижоат билан интилиш мужассам. Ўз навбатида, мамлакатингизда чет эллик ҳамкорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити ва шарт-шароитлар яратилган. Ишончим комилки, бу саъй-ҳаракатлар, имкониятларнинг барчаси яқин келажакда ўз меваларини беради.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
(Халқ сўзи).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019