Ўзбекистонда яна битта уюшма ташкил этилди

16:55 06 Июль 2018 Иқтисодиёт
627 0
Фото: FoodandHealth

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги тегишли қарори билан Соя етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар тарқатди. Ҳужжат билан Уюшманинг асосий вазфалари ҳам белигилаб берилди.

Унга кўра, Уюшма соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиши белгиланди.

Фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлиши мумкин ва унинг таркибидан чиқиш
ҳуқуқига эга. 

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар