SOS! Ўзбекистонга жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келмоқда

12:10 17 Июль 2018 Жамият
1246 0
Иллюстратив фото

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йилнинг 19-23 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали келиши кутилаяпти.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 44-45 даражагача исийди, гармсел кутилмоқда.

19-23 июль кунлари Республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

ФВВ юқоридагилардан келиб чиқиб, хавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик суви истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтириш кераклигини тавсия қилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар