SOS: Гриппнинг жуда хавфли тури тез тарқалмоқда

18:48 30 Июль 2018 Дунё
946 1
Иллюстратив фото

Янги аниқланган “CladeX” грипп вируси штамми глобал эпидемияга сабабчи бўлиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШнинг Жон Хопкинс университети олимлари маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашича, мазкур вирус билан касалланган 400 нафарга яқин бемордан 50 нафари ҳаётдан кўз юмган. Гриппнинг илк ўчоқлари Германия ва Венесуэлада қайд этилган.

Мутахассисларнинг айтишича, беморлар йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилаётганига асосланиб, олимлар бу вирусни “респиратор”лар оиласига киритишган. У ҳаво орқали юқиш эҳтимоли юқори. Касалликнинг илк аломатлари шамоллаш ёки қизамиқникига ўхшайди. Вирус юқса ва зудлик билан чоралар кўрилмаса атиги бир неча ҳафта ичида инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин экан.

Ушбу вирусни юқтирганлар зудлик билан даволанмаса бош миянинг яллиғланиши касаллигига чалиниб, комага тушиб қолади.

Олимларнинг фикрича, бу вирусга қарши тез фурсатда вакцина яратилмаса, унинг тарқалиши кучайиб, сайёрамиздаги қарийб 900 миллион нафар инсонга юқиши мумкин.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Алишер Абдуллажонов (asdalisher@yandex.ru):

Gripp juda xavfli kasallik. Davlat miqyosida e'tibor berilmasa kambag'al aholidan virus o'ziga yaxshi manba sifatida foydalanadi, bu esa butun xalq uchun zararli.

11:5702.08.2018

Кўп ўқилганлар