Сўровнома натижалари мавжуд вазиятни танқидий баҳолашда жиддий сигналдир

08:15 09 Февраль 2019 Жамият
210 0

Фото: Бош прокуратура расмий сайтидан олинди.

Кеча “Тараққиёт стратегияси” марказида адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд, Бош прокуратура, Адвокатлар палатаси вакиллари, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ҳуқуқий ташкилотининг (Словения) халқаро экспертлари ҳамда адвокатлар қатнашди.

Давра суҳбати мамлакатда адвокатларнинг мақоми ва процессуал ваколатларини кенгайтириш, уларнинг дахлсизлигини ишончли таъминлаш борасида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда соҳанинг келгуси вазифалари ва истиқболларини конструктив муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.

Адвокатлар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижалари асосида баён қилинган маълумотлар қонунни қўллаш амалиётида мавжуд вазиятни танқидий баҳолаш учун жиддий сигнал ҳисобланиши таъкидланди.

Фото: Бош прокуратура расмий сайтидан олинди.

Шу билан бирга, Бош прокуратура вакиллари томонидан адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиниши ҳамда тазйиқ ўтказилиши ҳолатлари юз берганда, бу ҳақида хабар бериш учун очиқ ва шаффоф мурожаат механизми яратилганлиги, адвокатларнинг бундай мазмундаги ҳар бир мурожаати шахсан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори назоратида индивидуал ҳамда шаффоф тартибда кўриб чиқилиб, қонуний баҳо берилиши қатъий таъминланиши алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, давра суҳбати давомида Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги истиқболлари ҳам муҳокама этилди. Шу муносабат билан янги таҳрирда тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси доирасида адвокатларнинг процессуал мақомини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Муҳокама якунлари бўйича томонлар суд, прокуратура органлари ҳамда адвокатлар ўртасидаги конструктив ҳамкорлик ва бу соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг таъсирчанлигини таъминлаш ҳамда адвокатларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун керакли шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019