Сўнгги уч ойда Ўзбекистонга 1,33 млрд доллар халқаро пул жўнатмалари юборилди

18:33 15 Август 2018 Иқтисодиёт
388 0
Иллюстратив фото

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали юборилган пул миқдори ошди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинган.

Қайд қилинишича, жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари орқали 950 млн. доллар миқдоридаги валюта маблағлари кириб келган бўлса, II чоракда ушбу кўрсаткич 1,4 баробарга ошиб 1 335 млн. долларни ташкил этди.

Ўз навбатида, тижорат банклари томонидан I чоракда аҳолидан 420 млн. доллар миқдоридаги (3,4 трлн. сўм) хорижий валюта сотиб олинган бўлса, II чоракда ушбу кўрсаткич 2 баробарга ошиб 868 млн. долларни (6,9 трлн. сўм) ташкил этди. Мазкур ҳолат нақд пулга бўлган 3,5 трлн. сўмлик қўшимча талабни юзага келтирди.

Шу билан бирга, аҳоли томонидан чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган талабнинг ошиши миллий валюта курсининг жорий йил бошидан мустаҳкамланиб бориши билан ҳам изоҳланиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар