Сўнгги 1,5 йилда 400га яқин ноҳақ ҳукм қилинганлар оқланди

18:23 18 Май 2018 Жамият
925 0
Фото: vovworld.vn

2017 йилнинг 12 ойида ва 2018 йилнинг 4 ойида жами 379 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация асослари билан тугатилган ва айбсиз фуқаролар оқланган (2007-2016 йилларда 22 нафар шахс оқланган). Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра, шундан, 15 нафар фуқаролар прокуратура органларининг протестларига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган.

Жумладан, Яшнобод туман судининг 2016 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси юкларни божхона кўригидан ўтказиш гуруҳи инспектори Х.Юлдашев ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “г” банди (бож ставкаларига таъсир қиладиган товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини нотўғри киритиш) билан айбдор деб топилган.

Бош прокуратура томонидан ушбу жиноят иши ўрганилиб, товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини киритиш Х.Юлдашевнинг ваколат доирасига кирмаслиги сабабли жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш ҳақида келтирилган протести асосида Олий суд томонидан Х.Юлдашев айбсиз деб топилиб, оқланган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019