Солиқдан қарзи бор шахсларнинг пластик картасидан қарзни сўзсиз ундириб олиш таклифини киритган Солиқ қўмитаси мансабдори ишдан олинди

11:39 09 Январь 2019 Иқтисодиёт
674 0

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Ҳужжат лойиҳасида қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олинишини назарда тутилиши эътирозларни келтириб чиқарди.

Мазкур қарор лойиҳаси бўйича кенг жамоатчилик томонидан билдирилган эътироз ва таклифлар ўрганилганда, лойиҳа пухта тайёрланмаганлиги, Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг таклифлари ва тавсияларини инобатга олинмасдан ҳамда келишилмасдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилганлиги аниқланган.

Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг дастлабки муҳокамасида жисмоний шахсларга қулайлик яратиш мақсадида:

ўз мажбуриятларини бажаришларида сервис хизматини кўрсатиш;

давлат солиқ инспекциясига ташриф буюрмасдан солиқларни тўлаш имкониятини яратиш;

уларнинг ёзма розилиги (келишув) асосида пластик карталаридан ҳар ойда келишилган маблағларни солиқ тўлашга йўналтириш назарда тутилиши белгиланган эди.

Аммо, Низом лойиҳасида юқоридаги норма қайд этилмаганлиги аниқланиб, лойиҳани ишлаб чиқилишида йўл қўйган камчиликлар ва масъулиятсизлиги учун Давлат солиқ қўмитасининг масъул бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан Низом лойиҳаси қайтадан кўриб чиқилмоқда ҳамда унда жисмоний шахсларнинг банк карталаридан маблағларни ундириш фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилиши белгиланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019