“Солиқ-сервис” солиқ тўловчилар учун қандай имкониятларни ҳозирламоқда?

15:10 02 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
1040 0
Иллюстратив фото

Давлат солиқ қўмитаси томонидан cолиқ тўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг 14 та ҳудудида “Солиқ-сервис” ДУКнинг ҳудудий марказлари ташкил этилди.

Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими давлат солиқ катта инспектори Акмал Назаровнинг айтишича, ҳозирда мазкур ҳудудий марказларда 238 нафар ходим фаолият юритиб, улар орасидан вилоятларнинг ҳар бир тумани бўйича тайинланган биттадан вакил ушбу туманлардаги солиқ тўловчилар билан доимий асосда ишлайди ва солиқ мажбуриятларини бажаришда хўжалик субъектларига кўмаклашади.

Қолаверса, Давлат солиқ қўмитасининг интерактив хизматлар тизимини такрорламайдиган қўшимча интерактив хизматлар ишлаб чиқиш, хусусан, фермер хўжаликлари ва кичик корхоналар учун “онлайн бухгалтерия” яратиш каби замонавий хизматлар кўрсатилади.

Шу билан бирга, шахсий кабинетлар орқали электрон тарзда солиқ тўловчилардан келиб тушадиган мурожаатларни индивидуал равишда кўриш ва ҳар бирига жавоб беришга қаратилган “солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш” махсус бўлими ташкил этилди.

Аҳоли ва хўжалик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш мақсадида “call-марказ” махсус сервиси ишга туширилган. Аҳоли ва хўжалик субъектлари томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда соҳага оид ёки бухгалтериясини юритишга доир масалаларда ахборот-маслаҳат хизматларига зарурат туғилса, “Солиқ-сервис”га (71) 202-32-82 ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат этишлари мумкин.

“Call-марказ” мурожаатларни қабул қилишда алоқа сифатини юқори даражада таъминлайдиган хорижнинг энг замонавий технологиялари ва асбоб-ускуналари билан жиҳозланмоқда. Шунингдек, келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлашнинг ягона электрон тизими ва зарур дастурий таъминотлари яратилади. Бу эса яқин келажакда ушбу махсус алоқа хизматини 24 соат давомида узлуксиз ишлаш имконини беради.

Ҳар бир давлат солиқ инспекцияларида махсус инфокиосклар жойлаштирилади. Бу инфокиосклар орқали солиқ тўловчилар “Солиқ-сервис” томонидан кўрсатиладиган хизматлар, солиқ ставкалари ва соҳадаги янгилик ҳамда ўзгаришлар хусусида умумий маълумотларни олишлари мумкин.

Жорий йилнинг 1 августидан 1 октябрига қадар “Солиқ-сервис”га солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслардан 1 700 дан ортиқ телефон орқали мурожаат келиб тушган бўлса, шунинг аксарияти жорий йилнинг сентябрь ойидан иш бошлаган “call-марказ” орқали қабул қилинган ва уларга тезкор жавоблар қайтарилган. Бундан ташқари, шу қисқа муддат ичида тўлақонли, асосли ёзма жавоб олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан “Солиқ-сервис”га 21 маротаба мурожаат қилинган ҳамда уларнинг барчасига асосли ёзма жавоб хатлари йўлланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019