Солиқ қўмитаси раиси самарқандлик тадбиркорлар саволларига жавоб берди

10:49 11 Январь 2019 Иқтисодиёт
376 0

Фото: Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра-суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони асосида тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзлар, 2019 йилдан солиқ қонунчилигида татбиқ этиладиган янгиликлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳити яратиш, солиқ қонунчилиги барқарорлиги ва соддалаштирилишини таъминлаш, солиқ юкламасини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Тадбирда тадбиркорлардан ҚҚС, ҳисоботларни соддалаштириш, товарлар қолдиғи билан боғлиқ саволлар кўтарилди.Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Шунингдек, туманлар давлат солиқ инспекцияларининг қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтаётган корхоналарга бириктирилган ходимлари учун амалий семинар ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019