Сохта шифокор пенсионерни алдаб пулини олиб қўйди

14:43 03 Август 2018 Жамият
633 0
Иллюстратив фото

Москва шаҳрида шифокор кўринишидаги номаълум шахс 78 ёшли пенсионердан 700 минг рубль миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб қўйган. Бу ҳақда “Москва” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, сохта тиббиёт ходими бу кекса аёлга ёпиқ телефон рақамидан қўнғироқ бўлиб, унда гўёки саратон касаллиги ривожланаётгани, бу дардни даволаш учун эса 14 млн. АҚШ доллари керак эканлигини айтади. Бироқ пенсионер ҳисоб рақамида 700 минг рубль бор эди. Содда кампир банкдан ушбу маблағларни олиб, уни пулни олиш учун келган чопарга бериб юборади.

Орадан бир қанча вақт ўтиб пенсионер алданганини англайди ва полицияга мурожаат қилади. Ушбу воқеа юзасидан фирибгарлик жинояти бўйича иш қўзғатилган.

РФда пенсионерларни шундай йўллар билан алдаш биринчи марта учраётгани йўқ. Масалан, яқинда Кемеровода 89 ёшли кекса онахон ўзини поликлиника ходимлари деб таништирган фирибгарларга номаълум вирусдан даволаниш учун 300 минг рубль бериб юборган. Москвада эса хориждан келган ишсиз муҳожирлардан бири ўзини шифокор-терапевт деб таништириб, унга 450 минг рубль эвазига қадоқланган “дори-дармон”ларни сотиб кетган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019