Сохта “домла”нинг шафқатсиз тарбиясидан 6 ёшли гўдак вафот этган

12:29 14 Август 2018 Жамият
1522 1
Фото: Скриншот/ "Халқ сўзи"

Давлат хавфсизлик хизмати 2018 йилнинг бошидан буён юздан ортиқ диний таълим берувчи яширин “ҳужра”ларни аниқлади, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон 24” телеканали. 

Репортажда айтилишига кўра, ана шундай яширин “билим даргоҳлари”да, ўзининг илми етарли даражада бўлмаган домлалар томонидан келиб чиқиши номаълум бўлган диний китоблар ўқитилган ва болалар шафқатсиз жазоланган.

Хусусан, андижонлик ҳунарманд Носирбек Турғуновнинг уйида ҳам ана шундай “ҳужра” борлиги аниқланган. У ерда ярим ертўла ичида 5-6 ёшли болаларга диний таълим берилган. Яхши ўқимаган болаларнинг оёқлари остига хивич билан саваланган ёки овқатсиз ертўлага қамаб қўйилган.

Шу ўринда, сирдарёлик Шерали Ибодов номли “домла”нинг ҳам қилмиши эсга олинган. “Тариқат” диний оқимини ўргатувчи ушбу кимсанинг шафқатсиз тарбиясидан 6 ёшли гўдак Муҳаммадсодиқ Абдулҳақов вафот этган. Ибодовни эса суд 7 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Репортажда айтилишига кўра, ўтган 2017 йилда Ўзбекистон бўйича ана шундай “ҳужра”лардан 33 таси 2018 йилнинг биринчи ярмида эса 116 та “ҳужра” аниқланган.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Akmal Mirzayev (m_akmal@mail.ua):

Davlat rahbari tomonidan dinni yaxshi o'rganish uchun barcha sharoitlar yaratilayotgan bir davrda bunday axmoqlarning chiqishi jamiyatimiz qoloqlashayotganidan dalolat emasmi, qancha masjidu madrasalar bo'sh turgan vaqtda uylarida kurslar ochib, exx noshukur

14:2914.08.2018

Кўп ўқилганлар