Сохта дипломфуруш ушланди

2018 йилнинг 10 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига Сариосиё туманида яшовчи фуқаро К.Р. номидан келиб тушган ариза юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан Сариосиё тумани Шарғун шаҳарида жойлашган “Сардорбек” тўйхонасида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Сариосиё тумани Шарғун қурилиш касб-ҳунар коллежининг масъул ходими М.Р. Сариосиё туманида яшовчи фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган диплом бериш эвазига 2.400.000 сўм пулларни олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Сариосиё тумани Шарғун қурилиш касб-ҳунар коллежининг масъул ходими М.Р.нинг яшаш уйида сақлаб келган фуқаро З.Г.нинг номига расмийлаштирилган К№5178812 серия рақамли диплом ва келгусида фуқароларни чув тушириб сотиш учун яшаш уйида сақлаб келаётган 20 дона диплом аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган ҳамда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: