Соҳибқирон таваллудининг 683 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди (фотожамланма)

15:34 09 Апрель 2019 Жамият
515 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Ёшларда қандай буюк алломалар, олиму мутафаккирлар давомчилари, қандай бетакрор мерос ва улуғ зотларнинг вориси эканидан фахрланиш туйғусини кучайтириш юксак маънавиятли ва ватанпарвар авлодни камолга етказишда муҳим омилдир.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Шу маънода, Амир Темур бетакрор шахсияти, ибратли ҳаёт йўли, бебаҳо моддий ва маънавий мероси билан халқимизнинг ғурур-ифтихорини оширувчи, ғайрат-шижоат бағишловчи, юксак маънавий куч берувчи беқиёс тимсолдир.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Улуғ аждодимиз таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан 9 апрель куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида ўтказилган тантанали тадбирда бу жиҳатлар алоҳида таъкидланди. Унда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи-шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари қатнашди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Қайд этилганидек, буюк саркарда ўзининг беқиёс азму шижоати, жасорати билан ўз даврида халқимизни қарамлик исканжасидан халос этган, мустақил ва қудратли давлатга асос солган. Шу билан бирга, тарихий илмий асарларда, солномаларда соҳибқироннинг бунёдкорлик, адолат, инсофу диёнатни ўзи учун шиор билиб, халқ дарду ташвиши билан яшагани, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси бўлгани ҳақида ўқиймиз.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Шу боис мамлакатимизда Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан мероси кенг миқёсда ўрганилмоқда. Юртимизда ва хорижда темурийларнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссасига оид кўплаб бадиий, публицистик асарлар яратилмоқда, илмий тадқиқотлар амалга ошириляпти.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

— Улуғ аждодимиз ҳақидаги қомусий асарга эҳтиёж ҳар доим юқори бўлган, — дейди Амир Темур халқаро хайрия жамоат фонди раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Ҳайит. — Шуни ҳисобга олган ҳолда фондимиз томонидан мамлакатимиз ва дунё темуршунос олимлари ҳамкорлигида, турли ишончли манбалар, адабиётлар асосида “Соҳибқирон Амир Темур қомуси”нинг биринчи жилди нашрга тайёрланди ва уни шу йилнинг охиригача нашр чоп этиш ниятидамиз.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Президентимиз ташаббуси билан жойларда “Темурбеклар мактаби” фаолияти йўлга қўйилгани ёшларимизни мардлик, азми қатъийлик, жасорат, ватанпарварлик, адолатпарварлик руҳида вояга етказишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳарбий қисмлар, шу йўналишдаги таълим муассасаларида “Темур тузуклари”нинг ўқитилаётгани соҳибқирон бобомизга муносиб авлодни тарбиялашга хизмат қиляпти.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти курсантлари томонидан ҳарбий машқлардан намуналар намойиш этилди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Мумтоз куй ва қўшиқлар янгради. Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019