Соғлом турмуш сари: Самарқандда қарияларни соғломлаштирувчи спорт мусобақаси ўтказилди

15:48 04 Декабрь 2018 Спорт
1059 0

Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт саройида Самарқанд вилояти ҳокими соврини учун туман (шаҳар)лар маҳаллалари фахрийлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб, нуронийлар уч кураши ва шахмат бўйича “Ҳаётдан завқланиб яшайлик!” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят спорт фахрийларининг ташаббуси билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, “Маҳалла”, “Нуроний” ва “Соғлом авлод учун” жамғармалари ҳамда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 100 нафардан (шундан 30 нафари аёллар) ортиқ ёши улуғ инсонлар иштирок этишди.

Мусобақада 1-ўринни эгаллаганларга вилоят ҳокимининг, қолган совринли ўринларга ҳамкор ташкилотларнинг эсладик совғалари ҳамда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг I, II, III даражали дипломлари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари мусобақа иштирокчилари учун “Шарқ тонги” ресторанида тушлик ташкил этилиб, нуронийлар билан соғлом турмуш тарзига риоя этиб, ҳаётдан завқланиб яшаш тўғрисида суҳбатлар уюштирилди.

Кўтаринки руҳ остида ўтган баҳсларда 88 ёшли Темурбобо Мансуров, 75 ёшли Мавлуда Худоёровалар ҳамда барча туман (шаҳар)лардан нуроний отахонлар ва онахонлар иштирок этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?