Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

14:41 06 Декабрь 2018 Жамият
416 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига Азамат Фархадович Юсупов тайинланди.

Унга, аввало, аҳолига сифатли ва халқаро талаблар асосида ихтисослаштирилган, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, диабетик ретинопатия, туғма катаракта каби қатор касалликлар профилактикаси бўйича стратегия ишлаб чиқиш, болалар офтальмологиясини ривожлантириш, шу жумладан, уларда сунъий гавҳар имплантациясини кенг йўлга қўйиш, шунингдек, кўз касалликларини эрта аниқлаш, диагностикаси ва даволаш стандартларини янгилаш, ихтисослик бўйича касалликларга ташхис қўйиш ҳамда олдини олишда самарали ёндашувлардан унумли фойдаланиш каби вазифалар юкланди.

Бундан ташқари, офтальмология соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни татбиқ этиш, ёш малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш, ҳудудлардаги ихтисослаштирилган муассасаларда зарур профилактик ишларни ўтказишда кўмаклашиш ҳамда маҳорат дарсларини мунтазам ўтказиб бориш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 49 ёшли тиббиёт фанлари доктори А. Юсупов Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатларининг нуфузли университетлари клиникаларида ўқиб, малака оширган. Инглиз ва турк тилларини мукаммал билади.

А. Юсупов айни пайтга қадар “Sihat koʻz” МЧЖ хусусий клиникасида бош шифокор лавозимида ишлаб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019