Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий суғурта соҳасида Корея Республикаси билан ҳамкорлик қилади

14:58 03 Декабрь 2018 Жамият
559 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Корея Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати президенти Ким Енг Ик бошчилигидаги делегация билан учрашди. Мулоқотда соғлиқни сақлаш, жумладан, тиббий суғурта соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга асосий эътибор қаратилди. 

Бу ҳақла Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Алишер Шадманов Ўзбекистонда 2025 йилгача соҳани ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасида кўплаб йўналишлар, жумладан, тиббий суғурта соҳасига ҳам алоҳида урғу берилаётганини таъкидлади. 2021 йилдан бошлаб юртимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, бунда кўплаб ривожланган давлатлар қатори, Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларни юртимизда ҳам татбиқ этишдан манфаатдор эканини қайд этди.

Ўз навбатида, Ким Енг Ик ўзаро алоқаларнинг жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, тиббий суғурта соҳасига кенг тўхталиб ўтди. Қайд этилганидек, Корея Республикаси миллий тиббий суғурта тизими ва тиббиётнинг ривожланиши бўйича дунё миқёсида 4-ўринда туради. 40 йиллик тажрибага эга мамлакат тиббий суғурта тизими халқаро тамойиллар асосида изчил такомиллашиб бормоқда. Шу сабабдан у халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради ва аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади.

Мулоқот асносида Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини бевосита ўрганиш ва ютуқларини мамлакатимизда татбиқ этиш соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашувига ва аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилиш тизимини яратишга хизмат қилиши эътироф этилди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати ўртасида юртимизда тиббий суғурта тизимини жорий қилишда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди. 

Делегациянинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019