Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тез тиббий ёрдам хизматига замонавий актни жорий этиш юзасидан 166,9 миллион ақш доллари қийматидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда​

17:44 07 Ноябрь 2019 Жамият
136 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шошилинч ва тез тиббиёт ёрдам самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш мақсадида сўнгги уч йил давомида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тез тиббий ёрдам хизматига замонавий ахборот-оммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан Хитой компаниялари иштирокида 166,9 миллион АҚШ доллари қийматида лойиҳалар ижросига алоҳида эътибор қаратилган. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мисол учун 11,9 миллион АҚШ доллари қийматидаги “Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳаси доирасида Хитойнинг “Henan Costar Group” компанияси томонидан замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 9 та тез тиббий ёрдам реанимобиллари юртимизга етказиб берилди. Йил якунига қадар 141 та ана шундай тез тиббий ёрдам автомобиллари олиб келиниши режалаштирилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Эътиборли томони, ушбу тез тиббий ёрдам автомобиллар салон қисмига замонавий видеокузатув камераси ўрнатилган бўлиб, бу масофадан (call-марказдан) шифокор томонидан аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имкониятини яратади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг Call-марказида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, “Henan Costar Group” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий АКТ ускуналари (компьютер, принтер, сервер, видео панель ва бошқалар)ни ўрнатиш ишлари якунланмоқда. Шунингдек, автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати бошқарув тизими синов тарзида жорий этилиб, ҳозирда мазкур тизимдан фойдаланадиган ходимларни ўқитиш ишлари бошланмоқда. Жорий йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ушбу тизим тўлиқ ишга туширилади. 

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шуниннгдек, “Huawei” компанияси билан 155 миллион АҚШ доллари қийматидаги “Республиканинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан керакли маблағларни жалб этиш бўйича музокалар олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам хизмати call-марказларини замонавий АКТ билан жиҳозлаш ва мавжуд тез тиббий ёрдам транспорти автопаркини янгилаш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019