Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўрта Чирчиқдаги йўл транспорт ҳодисаси бўйича баёнот берди

17:29 29 Апрель 2019 Жамият
267 0

Жорий йил 29 апрель куни соат 01:44да Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида “Мерседес-бенц” русумли автобус йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокатга учраган.

Натижада автобус ичида 53 нафар йўловчидан 27 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Жароҳатланганларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мос равишда зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, улардан 19 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Яна 2 нафари Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига рухсат берилган. Улар патронаж хизматига назоратига олинган. Қолган 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Травматология ва Шошилинч хирургия бўлимларига ётқизилди. Уларнинг икки нафари: 54 ёшли Асқад Қобилов ва 2,5 ёшли Робия Маъмурбоева муваффақиятли операция қилинди. Айни пайтда жароҳатланган беморлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.

Бундан ташқари, ушбу йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган барча йўловчиларнинг хонадонларига борилди, аҳволидан хабар олиниб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилган.

Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019