Соғлиқни сақлаш вазирлиги мурожаатдан сўнг тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрди

17:24 13 Июль 2018 Жамият
840 0
Иллюстратив фото

Юртимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган ҳар бир масалага чуқур ёндашиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим бугун тиббиёт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди. Вазирликнинг Юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланган. Шу муносабат билан, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М. Хайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилган.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тиббиёт ходимлари саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак. Бугунги кун шифокорининг шиори ҳам, ўз олдига қўйган мақсади ҳам айнан халқ ишончи ва аҳоли розилиги бўлмоғи лозим.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019