Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини оммавий спорт билан шуғулланишга чақирмоқда

15:59 22 Октябр 2018 Жамият
674 0
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти оммавий спорт билан фаол шуғулланиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда ташаббус кўрсатишмоқда. Машғулотларда вазирлик марказий аппарати ходимлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва проректорлари ҳамда республика даволаш муассасалари бош шифокорлари қатнашди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Дарҳақиқат, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, чиройли ва бахтли яшаш омилидир. Энг муҳими, миллат генафондига ижобий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам муҳтарам Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт, шахсий гигиенага амал қилиш, чиниқиш ҳамда турли зарарли одатлардан воз кечиш ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу жиҳатларга риоя қилсак, кўплаб хавфли хасталиклар, жумладан, миокард инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик касалликларнинг олдини олган бўламиз. Жисмоний фаол инсоннинг дунёқараши ва фикрлаши ҳам соғлом, меҳнатида эса унум бўлади. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жумладан, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳам устувор вазифасидир”, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Ушбу йўналишда малакали кадрлар билан етарли даражада таъминлаш, соҳанинг моддий-техник базасини шакллантириш, энг муҳими, спорт тиббиётини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг бу борадаги фикрлари билан Халқаро пресс клубнинг “Жисмоний тарбия ва спорт: муҳим ислоҳотлар даврида муаммолар ечимига янгича назар” мавзусидаги навбатдаги сессиясидан олинган қуйидаги лавҳада ҳам батафсил танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 20 сентябрь куни ўтказилган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда аҳолининг барча қатламларини спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, соҳада хусусий секторни ривожлантириш ва бошқа кўплаб долзарб масалаларга эътибор қаратилиб, тегишли идора ва мутасаддилар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019