Соғлиқни сақлаш вазири глобал муаммо ечимини айтди

17:24 23 Март 2019 Жамият
547 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган бу галги республика оммавий тадбири “Саломатлик сари қадам куни” дея номланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи ONLINE”га Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаолликка чорлашни мақсад қилган мазкур тадбир юртимиздаги барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғларида ўтказилди. Мусобақаларда ҳудудда жойлашган барча тиббиёт муассасаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлардан келган жамоалар иштирок этишди. Ушбу куннинг байрамона кайфиятда ўтишида тиббиёт соҳасининг кўзга кўринган, тажрибали шифокор олимлари билан биргаликда тегишли ҳокимликларнинг маданият бўлимлари, санъат саройлари вакиллари, ўша ҳудудда яшовчи фан, маданият, санъат арбоблари, спорт намоёндалари, халқ орасида обрў-эътиборга эга фуқаролар ҳам муносиб ҳисса қўшишди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.

Жумладан, пойтахтимиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий экобоғда жам бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг оммавий равишда 4 километрга юриши билан Саломатлик сари қадам кунига старт берилди. Шунингдек, ҳар бир муассаса жамоалари шахмат, шашка, югуриш, эстафета, арқонда сакраш, бадминтон, стол тенниси, спорт юриши, тўсиқлардан ўтиш эстафетаси ҳамда ҳалқа айлантириш спорт турлари бўйича ўзаро беллашди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.

Ушбу спорт турларидаги мусобақаларда қатнашиш, аввало, саломатлик гарови. Шунингдек, мантиқан фикрлаш, хотира ва диққатни чархлайди, бўғимларнинг ҳаракатчанлиги яхшиланиб, куч, тезлик, чидамлилик ҳамда қобилият ортади. Бундан ташқари, юқори елка камари, оёқ-қўллар мушаклари иши фаоллашиб, организмнинг ҳамма аъзолари ва тизимлари иши рағбатлантирилади.

— Бугунги кунда инсонларда камҳаракатлилик оқибатида юзага келаётган турли касалликлар дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Камҳаракатли ҳаёт тарзи шу тариқа давом этса, келгусида беморлар тиббиёт тизимидаги барча стационар шифохоналарга ҳам сиғмай қолиши мумкин. Бу нафақат жамият учун, балки ҳар бир шахснинг ўзи учун ҳам жиддий ташвишдир, — дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. — Шу боис соғлом турмуш тарзига амал қилиш юқоридаги каби глобал муаммоларга ечим бўлади. Президентимиз тиббиёт ходимлари олдига касалликни даволашга эмас, аввало, унинг профилактикасига эътибор қаратишни муҳим вазифа сифатида қўяётганининг боиси ҳам шунда. Шунинг учун вазирлигимиз мазкур йўналишдаги тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб келмоқда. Бу эса аҳолининг жисмоний фаолликка бўлган қизиқишини ошириб, ўз саломатлигига эътиборли бўлишида муҳим ўрин тутяпти.

Бугунги тадбирни ҳам бежиз юриш билан бошламадик. Мунтазам юриш қон босимини меъёрда ушлайди, хотиржамлик бахш этади. Масалан, тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда ҳам атиги 25 дақиқа сайр қилсангиз, ўзингизни бахтли ҳис этасиз, тушкунликни енгасиз.

Оммавий тадбир доирасида аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш, ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг профилактикаси бўйича тегишли маслаҳатларни бериш мақсадида вазирлик томонидан “Саломатлик майдончалари” ташкил қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Соғлом овқатланиш тамойиллари”, “Жисмоний фаолликнинг инсон организмига таъсири” мавзуларида суҳбатлар ташкил этилгани аҳолининг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини оширди.

Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.
Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уюштирилган ушбу оммавий тадбир юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, келгуси шанба, 30 март куни вазирлик томонидан мамлакатимиз ҳудудларида Велосипедда сайр куни бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019