Соғлиқни сақлаш вазири Дима Қаюмнинг онасини даволанишини шахсан назоратга олган 

14:59 11 Июнь 2018 Жамият
31688 0

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган Дима Қаюмнинг (Дилшод Болтабоев) хонадонига ташриф буюриб, унинг бемор онасидан хабар олди. Бу ҳақда Дима Қаюмнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилган.

“Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Қаюмович Шодмонов уйимизга шахсан ўзлари ташриф буюришиб, Онам учун қўлларидан келган барча ёрдамни аямасликларини айтиб, отам ҳақларига дуо қилиб, онамнинг дуоларини олиб кетишди.

Катта раҳмат. Умрингиз узоқ бўлсин!”, деб ёзган у ўз саҳифасида.

Соғлиқ сақлаш вазирлиги томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинишича, вазир Алишер Шодмонов онахонни даволанишини шахсан назоратга олишга ваъда берган. Онахон тиббий муолажалар олиш учун Тошкентга олиб келинади, малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019