Содиқ Сафоев: «БМТ резолюциясида илк бор Марказий Осиё мақсадлари ва манфаатлари муштарак минтақа сифатида гавдаланди»

11:45 18 Июль 2018 Сиёсат
223 0
Фото: ХПК

БМТ Бош Ассамблеясининг «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси муҳокамасига бағишланган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этаётган Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта БМТда «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш» резолюцияси қабул қилинди. Унда илк бор Марказий Осиё мақсадлари ва манфаатлари муштарак минтақа сифатида гавдаланди.

Кўп экспертлар бошида ишонмаганди, лекин мамлакатимизнинг янгиланган дипломатияси бунга эриша олди», дея гапириб ўтди Сенат раисининг биринчи ўринбосари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар