Содиқ ИМОМИ: “Тожикистон яқин қўшни сифатида дўстлик ришталари билан боғланган Ўзбекистон муваффақиятларидан чин дилдан қувонади”

15:19 30 Август 2018 Сиёсат
255 0

Содиқ ИМОМИ, Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Тожикистонда Ўзбекистон ­Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар катта қизиқиш билан кузатиб бо­риляпти. Тожикистон Президенти Эмома­ли Раҳмон Ўзбекистон етакчисига шундай деган эди: “Сиз томонингиздан узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат ҳамда мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларидаги жуда муҳим ислоҳотлар бугуннинг ўзидаёқ ижобий натижалар бер­япти, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори муттасил юксалиб бормоқда. Тожикистон яқин қўшни сифатида дўстлик ришталари билан боғланган Ўзбекистоннинг ушбу муваффақиятларидан чин дилдан қувонади”. Ўйлашимча, бу сўзларнинг ўзи жуда кўп нарсани англатади.

Фақат шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистоннинг дунё сари очиқлик сиёсати инвестициялар, туристлар оқимини жалб этиш учун ноёб имконият тақдим этади. Бу эса иқтисодий тараққиёт ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кучли туртки беради. Ўзбекистон табиий ресурслар, тарихий ва меъморий ёдгорликларга, энг муҳими, интеллектуал салоҳиятга бой мамлакатдир. Бу бебаҳо капиталдан ушбу замин гуллаб-яшнаши йўлида тўлиқ фойдаланишга интилаётган мамлакат раҳбарияти ҳар қанча эътирофга лойиқ. Минтақамиз юраги бўлмиш бу ўлкада туриб, биз Ўзбекистон халқи ўзгаришларни қандай кўтаринки руҳда кутиб олгани ва янгиланишларда нақадар зўр шижоат билан иштирок этаётганига бевосита гувоҳмиз.

Улуғ байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида қардош Ўзбекистон халқини, унинг раҳбариятини чин дилдан муборакбод этиб, мазкур кўҳна ва навқирон, гуллаб-яшнаётган юртга тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт йўлида янгидан-янги муваффақиятлар тилайман.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар