“Сочи – Тошкент – Сочи” янги мунтазам авиарейси йўлга қўйилади

10:43 21 Июнь 2018 Жамият
1097 0
Фото: Samolety.org

Россиянинг “Уральские авиалинии” авиакомпанияси “Сочи – Тошкент – Сочи” йўналишида янги мунтазам рейсни йўлга қўймоқда.

Парвозлар 2018 йил 18 июлдан бошлаб Airbus компаниясининг замонавий А320 самолётларида амалга оширилади. Хизматлар икки хил - бизнес ва эконом классда кўрсатилади.

Ҳаво лайнерлари Сочидан Ўзбекистон пойтахтига ҳафтанинг чоршанба куни учиб келса, пайшанба куни ортга қайтади, деб ёзилади Россия авиакомпанияси сайтида.

Бир томонга чипта нархи 10 минг рубль(1,2 миллион сўм)дан бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019