Собиқ калишфуруш Nokiа компаниясидан навбатдаги “сюрприз”

16:20 25 Февраль 2019 Дунё
510 0

Бугун Испаниянинг Барселона ўлкасида IT-технологиялар бўйича MWC 2019 халқаро кўргазмаси иш бошлади. У 28 февралга қадар давом этади. Мазкур форумда коммуникация воситаларининг энг сўнгги авлодлари ҳамда янгиликлар намойиш этиляпти.

Хусусан, HMD Global компанияси Nokia 210 русумидаги оддий телефонни омма эътиборига ҳавола этди. У интернетга кириш бўйича энг қулай қурилма эканлиги айтилмоқда.

Ушбу мобиль восита тугмали клавиатура, камера, иловалар дўкони, Opera Mini браузерига эга. 2,4 дюймлик дисплей, FM-радио, светодиод ёритгич, 1020 мАч сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Ўлчами 120,8х53,49х13,81 мм., оғирлиги 82 граммга тенг.

Nokia 210 келгуси ҳафтадан 35 доллардан қора, қизил ва кулранг тусларда савдога чиқарилади.

Маълумот учун, Nokia ўз фаолиятини калиш ва қоғоз ишлаб чиқаришдан бошлаган экан.

1865 йилда оддий финн муҳандиси Фредрик Идестам мамлакатнинг жанубий соҳиллари яқинида кичкина қоғоз-целюлоза фабрикаси очади.

Кейин ушбу завод резина маҳсулотлар ишлаб чиқара бошлайди. Nokia бренди остидаги калиш ва шиналар бутун Европа ва ҳатто Россияда ҳам катта машҳурликка эришади. Урушдан сўнг ўзида кабель ва резина маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бирлаштириб, телекоммуникация йўналишида бутун дунёга машҳур маркага айланади. 1970-йилларда Nokia янги асбоб-ускуналар ҳисобига ўз фаолиятини такомиллаштиради. 1990-йиллар бошларида Финляндия иқтисодиётида тушкунлик бошланади. Шундан сўнг Nokia мобиль алоқага урғу қаратади ва бу унинг яна бир муваффақиятли парвозини таъминлаб беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019