Собиқ Ички ишлар вазири муаллифлигидаги китоб нашрдан чиқди

16:27 09 Июль 2018 Жамият
1015 0
Иллюстратив фото

Ички ишлар вазир­ли­ги академияси бошлиғи, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбовнинг “Профилактика инспектори — халқ хизматчиси” китоби  нашрдан чиқди. Бу ҳақда  “Халқ сўзи” мухбири Зокир Худойшукуров хабар бермоқда.

Китоб мамлакатимиз ички ишлар органлари тизимида “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун” тамойили асосида ўтказилаётган ислоҳотлар халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш каби долзарб масалага бағишланган. 

Генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбовнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибаси асосида тайёрланган ушбу китобда яқин тарихимиз, яъни истиқлолнинг дастлабки йилларида тинчлик ва барқарорлигимизни издан чиқаришга бўлган уринишлар оқибатлари баён этилади. Бевақт ҳалок бўлган юртдошларимиз, хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хотираси ёдга олинади. Ўз навбатида, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳуқуқбузар­лик­лар, айниқса, унинг энг хавфли кўриниши бўлган жиноятчилик йилдан-йилга камайиб бораётганини аниқ рақамлар асосида таҳлил қилади.

— Мазкур тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кун­да профилактика инспекторларининг аксарият қисми нафақат фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини билмайди, ҳатто, уларнинг мавжудлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. Бу ҳолат профилактика инспекторларининг атиги ўн бир фоизи юридик маълумотга эгалиги, бундай маълумотга эга бўлмаган­лари эса махсус тайёргарликдан ўтмагани билан изоҳланади. Уларнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ҳам замон талабига мос эмаслиги қўлланмада кўрсатиб ўтилган, — дейди Академия ходими, лейтенант Жамшид Холов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар