Собиқ ҳокимнинг уйидани 13 тоннадан зиёд тилла чиқди. Бу дунёдаги 100 та давлат олтин захирасидан ҳам кўп

16:49 26 Сентябр 2019 Дунё
3079 0

Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан Даньчжоу шаҳри собиқ мэри Чжан Цининг уйи тинтув қилинди. Натижада хонадон ертўласидан 13,5 тонна қуйма олтинлар топилди

Моддий бойликлар замонавий хавфсизлик тизими ёрдамида қўриқланаётган экан.

Хайнань туристик провинциясидаги 500 минг аҳолига эга шаҳарнинг собиқ ҳокими бир вақтнинг ўзимда коммунистик партия котиби бўлиб ҳам ишлаган. Унинг уйидан тиллалардан ташқари 268 млрд. юань(37 млрд. доллар) ҳам топилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари шаҳар миқёсидаги раҳбар шунча йил давомида қандай қилиб шундай катта бойлик ва бир неча минг квадрат метр майдонга эга қимматбаҳо кўчмас мулкни сақлаб келганига аниқлик киритяпти.

ХХРда коррупция жинояти учун оғир қамоқ ёки ўлим жазоси тайинланади.

Ушбу давлатнинг ҳозирги раҳбари Си Цзиньпин ўз лавозимига тайинланганидан бошлаб ҳокимиятнинг барча даражасидаги коррупционерларга қарши “ноль бағрикенглик” сиёсатини қўллаб келмоқда.

Коррупцияга қарши кампания нафақат оддий давлат хизматчилари, балки юқори лавозимдаги давлат мансабдорлари ва компаниялар раисларига ҳам қаратилган. Масалан, 2016 йилда жамоатчилик хавфсизлиги вазири собиқ ўринбосари Ли Донгшен мол-мулкининг тўлиқ мусодара этилиши билан бир қаторда 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Бир йил олдин эса China National Petroleum Corporation йирик нефть компанияси раиси Чжоу Юнкан 20 йилга қамалган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019