Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз?   

17:36 07 Август 2019 Жамият
417 0

Тошкент вилояти солиқ тизими ходимлари ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги “Баркамол” оромгоҳида ҳордиқ чиқараётган ёшлар учун “Сиз солиқ ҳақида нималарни биласиз” номли викторина ўтказилди.

Мазкур тадбир ёшларнинг солиқлар хақидаги билимларини ошириш, ўқувчилар ўртасида солиқ маданиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилди. 

Тадбирни кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун оромгоҳ биносида ушбу масканда фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, ўқувчиларни соғломлаштириш жараёнлари тасвирланган суратлар, жорий йилда қилинган ишларни акс эттирувчи стендлар жойлаштирилди, дейилади Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабарида. 

Учта номинация  бўйича ўтказилган танловда 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Якунда турли шартлар бўйича Шахзода Ҳакимова, Лазиза Маматханова, Фарзона Сайфуллаева, Нодира Абдурашидова, Ойбек Исроилжонов, Лазизбек Холбаев, Ҳикоятхон Ҳасанова, Диёр Пармонов, Достонбек Ортиқбоев ва Мўътабар Исроилова ғолибликка эришди. Барча ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?