“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” видеоролиги Қозоғистонда ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда

12:01 15 Март 2018 Дунё
760 0

Давлатимиз раҳбарининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги аккаунтида қозоғистонликларнинг Ўзбекистонга муносабати ҳақидаги видеоролик қўшни давлатда ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинаяпти. Хусусан, мазкур ролик Қозоғистондаги энг оммабоп ахборот порталларидан бири “Тengrinews.kz”га ҳам жойлаштирилди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати томонидан тайёрланган мазкур лавҳада Қозоғистоннинг оддий фуқаролари орасида “Ўзбекистон ҳақида нималарни биласиз?”, “Сиз суйган ўзбек таоми қайси?” ва “Ўзбекистонлик қайси санъаткорларни танийсиз?” саволлари билан блиц-сўров ўтказилган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар