Сирдаёрда газ қувурида содир бўлган портлаш билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берилди

14:23 26 Август 2019 Жамият
82 0

Кеча 25 август куни соат 9:45 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани Наврўз маҳалласи ҳудуди дала қисмида – дала экин-майдонидан ўтган “Ховос-Фарғона” йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлган. 

Ушбу хабар Сирдарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали навбатчилик қисми томонидан тасдиқлаган. 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати, ушбу ҳодисага изоҳ берди. 

Унда шундай дейилади. “2019 йил 25 август куни соат 9:45 да Сирдарё вилояти Ховос тумани Наврўз маҳалласи яқинидаги экин майдони ҳудудидан ўтган “Ховос-Фарғона” магистрал газ тармоғининг 2-ниткаси 13,4 километридаги диаметри 1 минг 20 миллиметр бўлган қувурда портлаш содир бўлди. 

Тармоққа хизмат кўрсатувчи Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасининг Янгиер компрессор станцияси ходимлари томонидан соат 10:10 да қувурдан газ чиқиши бутунлай тўхтатилди. Шу вақтнинг ўзида, Янгиер компрессор станцияси ходимлари томонидан авария ҳолати бартараф этишга киришилди. 

Ҳудудда ёнғин ҳамда инсонлар ва ҳайвонларнинг жароҳат олиши билан боғлиқ талафот бўлмади“ 

Ижтимоий тармоқларда ҳодиса билан боғлиқ фотосуратлар тарқалди. Ҳодиса сабаби тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. 

ЎзА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019