Сирдарёлик ёшларга библиобус топширилди

10:08 24 Апрель 2018 Жамият
483 0


Юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан ҳолда, узоқ қишлоқларда яшаётган ёшларнинг китобга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашига Президентимиз совғаси — библиобус, яъни кутубхона шаклидаги махсус автотранспорт воситаси топширилди. Китобларни ташиш ва сақлашга мўлжалланган транспорт воситаси жавонларидан 2 мингдан зиёд китоблар ўрин олган.

— Ушбу совға чекка ҳудудларда яшайдиган аҳоли, хусусан, ёшларни миллий ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд этиш имкониятини бериши билан янада қимматлидир, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари И. Ботиров. — Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, библиобус -борадиган қишлоқларда шоир ва ёзувчилар иштирокида учрашувлар ҳамда адабий кечалар ўтказилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар