Сирдарёлик уйсиз, тадбиркор аёл республика бўйлаб хайрия тадбирларини давом эттирмоқда

17:55 12 Апрель 2019 Жамият
481 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Аввал бир неча бор хабар берганимиздек, Гулистон шаҳрилик якка тадбиркор Дилфуза Мансурова республикамиз бўйлаб хайрия тадбирлари ўтказмоқда. (Хусусан, яқинда бу ҳақда “Ўзи уйсиз гулистонлик тадбиркор аёл республикамиз бўйлаб хайрия тадбирларини давом эттирмоқда” деган ахборот берилган эди). 

Дилфуза Мансурова кеча Навоий вилоятидаги перинатал марказида бир гуруҳ камтаъминланган оилалар бекаларига чақалоқлар кийимлари тўплам (“конверт”)лари ва болалар кийим- кечакларини туҳфа этган бўлса, бугун мазкур саҳоват тадбирини Бухоро вилоятидаги ана шундай тиббиёт масканида амалга оширди.

У бундан олдин, Наврўз байрами арафасида Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти перинатал марказида ҳам бўлган эди.Қизиғи,  Дилфуза Мансурова мазкур муассасага  эртаси куни яна борди. Нега? Ушбу  саволга  унинг “Халқ сўзи” мухбирининг телеграм манзилига жўнатгган  “Ассалому алайкум! Бугун мен тонг саҳардан яна Чирчик шаҳрига йўлга чиқаяпман, тун бўйи кўзимга уйқу келмади, сабаби, фикру ҳаёлим Чирчиқ шаҳридаги перинатал марказидаги уч эгизак  қиз ва онаси оғир аҳволда реанимацияда ётган чақалоқда бўлди” деб бошланган. Дилфузанинг  билдиришича, уч эгизакни онаси ҳам ниҳоятда қийналган аёл бўлиб, ёрдамга муҳтож экан.  Онаси оғир аҳволда реанимацияда даволанаётган чақалоқ ҳам камътаминланган оиладан экан. Ана шуларни ўйлаб, Дилфуза Мансурова яна болалар кийим-кечакларини олиб Чирчиққа боришга қарор қилибди. Хабарда шунингдек, бундай хайрли ишларини асло ўзини саҳоватпеша қилиб кўрсатиш учун қилмаётганини билдиргани ҳолда, унинг хайриялари кимларгадир намуна бўлса шунинг ўзи кифоя эканлигини изҳор этган. 

Тадбиркор аёл, шунингдек жорий йил бошида Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам хайрия тадбирларини амалга оширган эди.

Маълумот учун, Дилфуза Мансурова якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, у бошчилигидаги чеварлар жамоаси чақалоқ кийимлари тўплами ва болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқаради.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019